ЖАСОРАТ ВА МАҲОРАТ НАМОЙИШИ

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 18 майдаги “Паралимпия ҳаракатини ривожлантиришга доир ПҚ-5114-сонли қарори 9-бандига мувофиқ жисмоний имконияти чекланган ва ногиронлиги бўлган шахсларни пара спорт турлари билан кенг қамраб олиш, уларни ижтимоий қўллаб-қувватлаш ҳамда жамиятга интеграция қилиш мақсадида бир йилда бир марта Пара спорт халқаро фестивали ўтказиш ва 3 декабр-“Халқаро ногиронлар куни”га бағишлаб Тўрақўрғон туман туризм ва спорт бўлими томонидан тадбирлар ташкилланди.

2-БЎСМга қарашли “Ёшлик” ўйингоҳида “Спорт ҳамма учун” шиори остида туманда ногиронлиги бўлган ёшлар ўртасида “Пара –футбол” ҳамда 48-сонли мактаб-интернатида ўқувчилар ўртасида спорт фестиваллари бўлиб ўтди.

Футбол, шашка, енгил атлетика, қувноқ стартлар, стол тенниси бўйича беллашувларда иштирокчилар имконияти чекланган бўлишларига қарамай чинакам жасорат ва маҳорат намойиш этишди.Беллашувлар ғолиблари туман туризм ва спорт бўлими томонидан эсталик совғалар топширилди.