Тўрақўрғон тумани ҳокими Зулайҳо Маҳкамованинг Конституция байрами муносабати билан туман аҳлига ТАБРИГИ
Бугун сизлар билан мамлакатимиз бўйлаб нишонланаётган яна бир қутлуғ сана-Конституциямиз қабул қилинганлигининг 29 йиллик байрамини нишонлаяпмиз.
Сўзимнинг аввалида бутун туманимиз аҳлини ушбу қутлуғ айём билан чин қалбимдан табриклаб, самимий тилаклар билдираман.
Давлатимиз шу йиллар давомида босиб ўтган ғоят мураккаб ва шарафли йўл Бош Қомусимизнинг ҳаётбахш кучи ва улкан салоҳиятидан далолат беради.
Асосий қонунимиз негизида яратилган Ҳаракатлар стратегияси бугунги кунда жонажон Ватанимиз тараққиётини янги босқичга кўтаришда, тадбиркорликни ривожлантириш, халқ билан доимий мулоқотда бўлиш, одамларнинг ташвиш-муаммоларини ҳал этиш, уларни рози қилишда беқиёс ўрин эгалламоқда.Биргина жорий йилнинг ўзида ушбу масалаларда туманимизда олиб борилган ишлар сарҳисобини қилсак, юқоридаги фикрлар исботини топади.Барча соҳаларда эришилаётган юқори натижалар негизида Конституциямизда белгилаб берилган ҳуқуқий асослар мавжуд.Одамларнинг турмуш шароитларини янада яхшилаш, ижтимоий соҳа объектларини янгидан қуриш, реконструкция қилиш, бир сўз билан айтганда туман аҳолисига қулай шарт-шароитлар яратиш бўйича бошланган кенг кўламли ишлар келгуси йилда ҳам қизғин давом эттирилади.
Юртимиз тинчлиги, Ватанимиз равнақи, фуқароларимизнинг ҳуқуқ ва эркинликларини таъминлаш, ўғил-қизларимизнинг илмга, ҳунарга бўлган интилишларини ҳар томонлама кучайтириш, тадбиркорлик ташаббусларини қўллаб-қувватлаш келгусида ҳам ислоҳотларимиз марказида бўлади. Азиз дўстлар!Сизларни Конституция байрами билан яна бир бор муборакбод этаман. Барчамизга келгуси йилда ҳам соғ-саломат ва хуш кайфиятда яшаб, меҳнат қилиш насиб этсин!