Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашининг 30-сессияси бўлиб ўтди

Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамованинг 2021 йил якунлари ҳамда 2022 йил учун белгиланган истиқболли режалари тўғрисидаги мурожаатида айтилганидек, 2021 йил январь-ноябрь ойлари якуни билан ўтган йилга нисбатан саноат маҳсулотлари ишлаб чиқариш 123,7 фоиз, қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 103,2 фоиз, пудрат ишлари 119,0 фоиз, чакана савдо айланмаси 122,4 фоиз ва жами хизмат ҳажми 122,9 фоизни ташкил этмоқда.

Аҳоли жон бошига саноат маҳсулотлари улуши

8438,1 минг.сўмни (2020 йилда 5578 минг.сўм), қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари 6 110,1 минг сўмни (2020 йилда 5071,2 минг сўм), пудрат шлари 1098,0 минг сўмни (2020 йилда 868,2 минг сўм), чакана савдо айланмаси 3406,4 минг.сўмни (2020 йилда 2719,7 минг сўм) ва хизмат ҳажми 2795,5 минг сўмни (2020 йилда 2138,0 минг сўм) ташкил этади.

Маҳаллий бюджет ижроси:

Жорий йилда туман бюджет даромадлари режаси 124,9 млрд.сўмни ташкил этиб, амалда 128,6 млрд.сўмни ёки 3,7 млрд.сўмга (103%) ортиғи билан бажарилиши кутилмоқда.Шунингдек, маҳаллий бюджетнинг харажатлар режаси 203,1 млрд. сўмни ташкил этиб, амалда 206,9 млрд. сўмга ёки 102 фоизга молиялаштирилиши кутилмоқда.

Туман маҳаллий бюджетининг ҳаражатлари қуйидаги масалаларни ҳал этишга йўналтирилди. Жумладан, 2021 йил якуни бўйича ижроси 206 млрд. 900 млн. сўмни ташкил этиши кутилмоқда.

Маблағлар аввало биринчи ва иккинчи гуруҳ харажатларга 148 млрд. 130,2 млн.сўмни умумий ҳаражатдаги улуши 71,6 фоизни ҳамда 58,7 млрд.сўм бошқа ҳаражатларга йўналтирилиши кутилмоқда.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида аҳолига сув тармоғини яхшилаш, ички йўлларини равон ҳолатга келтириш учун туман чора-тадбир режасига асосан 1,3 млрд.сўм, дастурларнинг параметрларини амалга оширишга йўналтирилди.Бундан ташқари Ижтимоий соҳани 2020/2021 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга комплекс тайёрлаш мақсадида 2,8 млрд.сўм маблағлар йўналтирилди.