Тўрақўрғон туманида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” маблағлари ҳисобидан 2021 йил давомида амалга оширилган ишлар юзасидан

ХИСОБОТ

 

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 13 апрелдаги “Бюджет жараёнида фуқароларнинг фаол иштирокини таъминлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5072-сонли қарори қабул қилинган.

Ушбу қарор ижросини таъминлаш мақсадида туман ҳокимлиги қошида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилди ва Тўрақўрғон туман йил бошига шаклланган эркин қолдиқ маблағларининг 10 фоизи 176,9 млн.сўм, 1-чорак қўшимча манбаларининг 10 фоизи 119,6 млн.сўм ҳамда 2-чорак қўшимча манбаларининг 30 фоизини 944,1 млн.сўм жами 1240.6 млн.сўм маблағ жамғармага белгиланган тартибда ўтказилди.

Бундан ташқари, Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2021 йил 22 сентябрдаги “Очиқ бюджет” ахборот портали орқали жамоатчилик фикри асосида шаклланган тадбирларни молиялаштиришни янада кенгайтириш чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПҚ-5250-сонли қарори мувофиқ, туман ҳокимлиги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га қўшимча 500,0 млн.сўм ажратилиб жами 1740,6 млн.сўм маблағлар шакллантирилди.

Тўрақўрғон туман фуқаролари томонидан 2021 йилда “Очиқ бюджет” ахборот порталида таклиф бериш жараёнида жами 361 та таклифлар, шундан ички йўлларни таъмирлаш билан боғлиқ 135 та таклиф, тоза  ичимлик сув таъминоти билан боғлиқ 55 та таклиф, табиий газ таъминоти билан боғлиқ 27 та таклиф, интернет таъминоти билан боғлиқ 9 та таклиф, ёритиш тизими ва электр таъминоти билан боғлиқ 27 та таклиф, канализация таъминоти билан боғлиқ 2 та таклиф, халқ таълими муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 16 та таклиф, мактабгача таълим ташкилотларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 37 та таклиф, соғлиқни сақлаш муассасаларини жорий ва капитал таъмирлаш ва моддий техника базасини мустаҳкамлаш билан билан боғлиқ 10 та таклиф, спорт мажмуаларини қуриш ва таъмирлаш билан билан боғлиқ 17 та таклиф, масжид ва қабристонларни ободонлаштириш ишлари билан боғлиқ 10 та таклиф, болалар майдончалари қуриш реконструкция қилиш билан боғлиқ 1 та таклиф ҳамда 15 та бошқа турдаги таклифлар келиб тушди.

“Очиқ бюджет” ахборот порталида Тўрақўрғон туман фуқаролари томонидан берилган 361 та таклифларни соҳа кесимида сараланиб, ишчи гуруҳ ҳулосалари асосида 172 та таклифлар танлаб олинди ҳамда ушбу таклифлар “овоз бериш жараёни”га ўтказилди.

Фуқароларга қулайлик яратиш мақсадида “Ташаббусли бюджет” жараёнида “овоз бериш босқичи”га ўтган энг кўп таклиф билдирган маҳалла фуқаролар йиғинларида “Овоз бериш ярмаркаси” ўтказилди.

"Очиқ бюджет" ахборот порталида фуқаролар томонидан келиб тушган 172 та  лойиҳадан 7 таси фуқароларнинг электрон овозлари орқали ғолиб деб топилди ва қуйидагича ўринларга эга бўлишди:

1-ўрин: 24-мактабгача таълим ташкилоти гурух хонларига кондиционер ўрнатиш бўйича киритилган таклиф (суммаси 150.0 млн.сўм) – 1037 та овоз.

2-ўрин: Шавон қабристонини девор тўсиқлар билан ўраш бўйича киритилган таклиф (суммаси 170.0 млн.сўм) – 1027 та овоз.

3-ўрин: 17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини маркерли доска ва проекторлар билан таъминлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 50.0 млн.сўм) – 924 та овоз.

4-ўрин: Ёртепа МФЙ Гулбоғ ўрта кўчасини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 82.0 млн.сўм) – 797 та овоз.

5-ўрин: Туркистон МФЙ Туркистон кўчасини асфальтлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 225.0 млн.сўм) – 787 та овоз.

6-ўрин: Порлоқ МФЙ худудидаги қишлоқ врачлик пунктини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 500.0 млн.сўм) – 782 та овоз.

7-ўрин: 14-мактабгача таълим ташкилотини таъмирлаш бўйича киритилган таклиф (суммаси 600.0 млн.сўм) – 631 та овоз.

Ғолиб деб топилган таклифларга Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг 2021 йил 10 сентябрдаги VI-28-29-6-85-K/21-сонли қарори ва ишчи гуруҳ манзилли рўйхати асосида жамғармадан маблағлар ажратилди.

Шу билан бирга, ғолиб таклифлар бўйича ажратилган маблағлардан самарали ва мақсадли фойдаланиш юзасидан буюртмачи ташкилот ва муассасаларга тегишли кўрсатмалар берилди.

2021 йил якунига қадар барча ғолиб таклифлар бўйича ишлар тўлиқ якунланди. Жумладан:

24-мактабгача таълим ташкилоти гурух хонлари учун жами 149.4 млн.сўмлик кондиционерлар сотиб олиниб ўрнатилди.

Шавон қабристонини девор тўсиқлар билан ўраш учун 167.3 млн.сўмга қурилиш моллари сотиб олиниб қабристон тўлиқ девор тўсиқлар билан ўралди.

17-сонли давлат ихтисослаштирилган мактаб-интернати хоналарини учун 48.9 млн.сўмга маркерли доска ва проекторлар сотиб олиниб фойдаланишга топширилди.

Ёртепа МФЙ Гулбоғ ўрта кўчасида 82.0 млн.сўмлик шағаллаш ва асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

Туркистон МФЙ Туркистон кўчасида 225.0 млн.сўмлик шағаллаш ва асфальтлаш ишлари амалга оширилди.

Порлоқ МФЙ худудида жойлашган Янгиобод ОШП биносини таъмирлаш учун 499.8 млн.сўм сарфланиб Янгиобод ОШП биносида таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

14-мактабгача таълим ташкилоти биносини таъмирлаш учун 552.9 млн.сўм сарфланиб, таъмирлаш ишлари якунига етказилди.

Ғолиб таклифлар бўйича ишлар тўлиқ якунига етказилиб, иқтисод қилинган жами 15.3 млн.сўм қолдиқ маблағлар туман ҳокимлиги қошидаги “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси”га тўлиқ тикланди.

 

Туман молия бўлими.