Фаровон ва бахтли ҳаёт кечириш кўп жиҳатдан одамларнинг ўзига боғлиқ
Тўрақўрғон туманида ташкилланган семинарда шу фикр яна бир бор исботини топди.
Семинарда вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Ҳакимов бошчилигида турли соҳа масъуллари иштирок этишди.
Паросмон маҳалласида яшовчи Ҳамиджон Ҳолиқов 16 сотихлик ҳовлисидан йилига 30 миллион сўм даромад топади. Жумладан, 3 та иссиқхонада уч марта ҳосил олинади, айни кунларда лимон, саримсоқпиёз, исмалоқ барқ уриб яшнамоқда. Бундан ташқари, қорамол, товуқнинг ноёб турини боқишади. Узумнинг эса ҳамма бозорбоп навидан бор. Оила булар билан ҳам чекланмай, боғдорчиликка қўл уриш ниятида.
Туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова тўрақўрғонликларнинг аксарияти тадбиркорлик билан оила даромадларини оширишга ҳаракат қилишаётганини шу хонадон мисолида билдириб ўтди.