Ёнғин ҳодисаларидан эҳтиёт бўлайлик,бу ҳар жиҳатдан огоҳликка боғлиқ
Ўтган йилнинг январ ойида туманимиз худудида 8 та ёнғин ҳодисалари содир бўлган экан, бу йил 4 та. Аслида биттаси ҳам ташвишланарли. Шундай ҳолатларнинг олдини олиш учун мутасаддилар томонидан тарғибот ишлари кучайтириляпти.
Куни кеча бутун мамлакатимизда кузатилган электр таъминотидаги муаммо аввало электр, табиий газни қадрлаб, қолаверса улардан эҳтиёткорлик бўлиб фойдаланиш лозимлигини яна бир бор уқтиргандек. Чунки бир куннинг ўзида Ибрат, Шоҳидон, Ермасжид маҳаллаларида ёнғин ҳодисалари кузатилди. Яхшики, уларда ҳеч ким жабрланмади.
Туман фавқулодда вазиятлар бўлимида тарғибот ишларини янада кучайтириш мақсадида ҳамкор ташкилотлар билан режалар белгилаб олинди. Унда вилоят ФВБ масъул ходими Бекзод Назаров иштирок этди.
Гуруҳ маҳаллалар бўйлаб ўрганишлар олиб боришди.