Муҳим мавзулардаги ҳисоботлар тингланмоқда
Сессия кун тартибидаги биринчи масала бўйича 2-сектор раҳбари, туман прокурори Элёрбек Талабоев, 3-сектор раҳбари, ИИБ бошлиғи Мақсадбек Хасанов, 4-сектор раҳбари, туман ДСИ раҳбари Шоҳруҳбек Азбеков ҳам ҳисоботларини тақдим этишди.
Шу билан бирга Тўрақўрғон туманида 2022 йилда хизматларни ривожлантириш Дастурини тасдиқлаш тўғрисида туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элёрбек Турғуновнинг, “Яшил макон” умуммиллий ҳаракати доирасида туманда амалга оширилган ишлар ҳамда келгусидаги режалар тўғрисида туман ҳокимининг ўринбосари Акмалжон Тўраевнинг, 2021 йилда жамоатчилик фикри асосида шакллантирилган тадбирларни молиялаштиришга йўналтирилган маблағлар ҳисоботи тўғрисида туман молия бўлими мудири Умиджон Аҳмедходжаевнинг, Жиноят ишлари бўйича туман судининг 2021 йил давомида одилона судловни амалга ошириш борасидаги ишлари тўғрисида ЖИБ туман суди раиси О. Сиддиқовнинг, Тўрақўрғон тумани адлия бўлими бошлиғи Фароғат Раззоқованинг 2021 йил тўртинчи чораги давомида норма ижодкорлиги ва ҳуқуқни қўллаш амалиётини ўрганиш натижалари тўғрисидаги ахборотини ҳам тинглаш режалаштирилган.
Депутатлар фаоллигини ошириш зарур
Сессияда айтиб ўтилганидек, туманда эришилаётган ютуқлар қаторида ҳали амалга оширилиши лозим вазифалар, имкониятлар етарли. Бунда депутатларнинг ҳам фаоллиги зарур. Улар жойларда тарғибот ишларини юритиб, жиноятчиликни камайтириш, нотинч оилалар билан шуғулланиш, оқибат эмас, сабаб билан курашишда ташаббускор бўлишлари керак.
Туман ҳокими, шунингдек, Президентимиз бошлаб берган халқчил, одилона сиёсатни қўллаб-қувватлаб, аҳил-иноқликда халқни рози қилиш йўлида барчани фаолликка чорлади.
Сессияда кўриб чиқилган масалалар юзасидан қарорлар қабул қилинди. Шу билан Халқ депутатлари туман кенгашининг 32-сессияси ўз ишини тамомлади.
“Очиқ бюджет” –ошкоралик, шаффофлик, ҳамжиҳатлик, фаоллик демакдир
деди Халқ депутатлари туман кенгашининг сессиясида туман молия бўлими мудири Умиджон Ахмедходжаев.
Президентимизнинг тегишли Қарорларига кўра, Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги қошида “Фуқаролар ташаббуси жамғармаси” ташкил этилган ва унга туман маҳаллий бюджетининг йил бошига шаклланган эркин қолдиқ ҳамда чораклар бўйича даромадларни ортиғи билан бажарилган қисми ҳисобидан ўтган 2021 йилда жами 1 миллиард 240,6 миллион сўм ўтказилиб, қўшимча 500 миллион ажратилди ва жами 1 миллиард 740,6 миллион сўм маблағ шакллантирилди.
“Очиқ бюджет” ахборот порталида фуқаролар томонидан келиб тушган 172 та лойиҳадан 7 таси электрон овоз орқали ғолиб деб топилди ва тумандаги қабристонлар деворини тўсиқ билан ўраш, Янгиобод ҚВПни таъмирлаш, 24-МТТ гуруҳлари хонасига конденционер ўрнатиш, 17-ДИМИга маркерли доска ва проекторлар олиш, 14-МТТни таъмирлаш, Ёртепа ва Туркистон маҳаллаларининг ички кўчаларини асфальтлашга маблағ ажратилди.
Жорий 2022 йилда ҳам “Очиқ бюджет”да овоз тўплаш, энг муаммоли масалаларни ҳал этилишига қарийб 6,5 миллиард сўм маблағ ажратилиши режалаштирилган. Овоз беришнинг дастлабки чорак учун муддати 20 феврал этиб белгиланган. Ҳозиргача 93 та таклиф келиб тушди ва бу жараён давом этяпти.