Миллий спорт ўйинларимиз ҳам халқларимизни яқинлаштиради

Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ҳамроҳлигида Панжоб вилояти губернатори Муҳаммад Сарвар Чаудхари бошчилигидаги делегация Тўрақўрғон туманидаги "Денгиз тулпори" от спорти майдонида ташкил этилган улоқ-кўпкари мусобақаси ва халқ сайлини томоша қилдилар.

6,5 гектар ер майдонидан иборат бўлган ушбу спорт майдони 2000 отлиқни ўз ичига олиш қувватига эга. Кейинги пайтларда Қирғизистон, Қозоғистон, Туркманистон, Россия Федерацияси мамлакатлари ҳамда қўшни вилоятларнинг чавандозлари иштирокида улоқ мусобақалари тез-тез ўтказиб келинмоқда.

Миллий ўйинларимизнинг энг гўзал намунаси бўлган мусобақа меҳмонларда катта таассурот қолдирди.