Семинар

Ёшлар етакчиси: залворли вазифани қай тартибда уддалайди, унинг ёрдамчилари ким?

Президентимизнинг “Маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарорига кўра, ёшлар билан ишлашнинг янгича бошқарув механизмларини жорий этиш, улар билан ишлашнинг вертикал тизимини яратиш, ёшлар муаммоларини бевосита маҳаллаларда ҳал этиш, таълим муассасаларида маънавий-маърифий ва тарбиявий ишларнинг самарадорлигини янада ошириш мақсадида ҳар бир маҳаллада ёшлар етакчиси лавозими жорий этилди. Улар “Ёшлар баланси”ни шакллантириш, ёшлар тўғрисидаги зарур маълумотларни “Ёшлар дафтари” ва “Ёшлар портали” электрон платформаларига киритиб бориш, улар билан самарали иш ташкил қилишдан бошлаб ўзларига бириктирилган маҳаллаларда фаолиятини маданият ва санъатни тарғиб қилиш, соғлом турмуш тарзи ва спортни оммалаштириш, ахборот технологияларидан самарали фойдаланишни ташкил қилиш, маънавият ва китобхонликни тарғиб қилиш, ватанпарварлик руҳида тарбиялаш ва ҳуқуқий саводхонликни ошириш, тадбиркорлик ғояларини қўллаб-қувватлаш каби асосий йўналишларда амалга оширади.

Кўриб турганимиздек, етакчининг вазифалари залворли. Ўрда маҳалласида ташкилланган семинарда ёшлар масалалари бўйича ҳоким ёрдамчиси Умиджон Ваҳобжонов фаолияти мисолида бу масала намуна қилиб кўрсатиб берилди. Унда иштирок этган туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, туман прокурори Элёрбек Талабоевлар маҳалла, мактаб, иқтисодий масалалар бўйича ҳоким ёрдамчиси, спорт, мусиқа йўналишларида бириктирилган вакиллар ҳамкорлигида кутилган натижаларга эришиш усулларини батафсил ўргатиб беришди.

Шундай семинарларни ташкиллаш ташаббуси билан чиққан етакчилар қўллаб-қувватланди.