Вилоят ҳокими ёрдамчиси соврини учун

Ёшлар масаласи юртимизда давлат сиёсати даражасига етказилган шу даврда маҳаллаларда ёшлар масалалари бўйича ҳоким ёрдамчилари лавозимининг жорий этилиши тарихий жараёндир. Мана, уларнинг фаолиятида амалий ишларни кўряпмиз.

Президентимизнинг ҳар бир мактаб битирувчиси биттадан хорижий тилни ўрганиши ва мусиқа асбобларини чалишни ўзлаштириши ҳақидаги тавсияларига амалий жавоб сифатида Яккатом маҳалласининг ёшлар етакчиси Жамолхон Эргашхонов 22-мактаб юқори синф ўқувчилари ўртасида “Истиқболли ёшлар” лойиҳаси доирасида инглиз тили билимдонлари кўрик-танловини ўтказди.

Якуний босқичда иштирок этган 25 нафар қатнашчидан Ниҳола Валижонова биринчи ўринни эгаллади ва замонавий телефон аппаратига эга бўлди. Кейинги ўринларни банд этган Баҳринса Машрабхонова, Ойшахон Рустамхоновага ЁИ агентлиги туман бўлими бош мутахассиси Нилуфар Алиева ҳамда мактаб директори Дилором Тожибоевалар Фахрий ёрлиқ ва китоб совғаларини топширишди.