Туманимиз аҳолиси диққатига!

Муҳтарам Юртбошимиз раҳбарликларида жорий йилнинг 16 феврал куни ўтказилган “Чорвачилик ва ипакчилик соҳасида 2022 йилда амалга ошириладиган устивор вазифалар”га бағишланган кенгайтирилган видеоселекторда аҳоли жон бошига қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажмларини кўпайтириш ҳамда истеъмол бозорига кафолатли ва арзон нархларда етказиб берилишини ташкил этиш юзасидан берилган топшириқларни Тўрақўрғон туманида ижросини таъминлаш мақсадида 5 та доимий ишловчи ишчи гуруҳ ташкил этилди.

1-ишчи гуруҳ раҳбари – туман ҳокимининг инвестициялар ва ташқи иқтисодий алоқалар масалалари бўйича ўринбосари Элёрбек Исматуллаев (тел:+99890-261-90-09, телеграмм: +99890-261-90-09).-Наслли қорамолчилик, қўйчилик, эчкичиликни ривожлантириш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш корхоналари фаолиятини кенгайтириш ва янги ташкил этиш масалалари.

2-ишчи гуруҳ раҳбари – туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Элёрбек Турғунов (тел:+99899-970-71-00, телеграмм: +99899-970-71-00).-паррандачилик, қуёнчилик, асаларичилик ва балиқчилик соҳаларини ривожлантириш, соҳада янги ташаббускорларни аниқлаш ҳамда фаолиятини йўлга қўйишда амалий ёрдам бериш масалалари.

3-ишчи гуруҳ раҳбари – туман ҳокимининг ўринбосари Ҳакимжон Раҳимов (тел:+99897-426-98-48, телеграмм:+99897-426-98-48).-янги боғ ва токзорлар барпо этиш, эски боғ ва токзорлар ўрнида замонавий интенсив боғлар ва токзорлар ташкил этиш, иссиқхона ва музлаткичли омборлар қуриш ва мазкур соҳада ташаббускорларни аниқлаб, амалий ёрдам бериш масалалари.

4-ишчи гуруҳ раҳбари – туман ҳокимининг ўринбосари Шерзодбек Собиров (тел:+99893-671-00-30, телеграмм: +99893-671-00-30).-Аҳоли хонадонларида томорқадан самарали фойдаланишни йўлга қўйиш, томорқада интенсив боғлар ва токзорлар ташкил этиш, мазкур йўналишда оилавий тадбиркорликни ривожлантириш ва аҳоли даромадларини янада ошириш масалалари.

5-ишчи гуруҳ раҳбари – туман маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғининг биринчи ўринбосари, ҳоким маслаҳатчиси Шоҳиста Қамбарова (тел:+99891-293-88-40, телеграмм: +99891-293-88-40).-пиллачиликни ривожлантириш, тут плантациялари ташкил этиш ва улардан самарали фойдаланиш, пиллани қайта ишлаш соҳасини ривожлантириш ва соҳада янги ташаббускорларни аниқлаш ҳамда амалий ёрдам бериш масалалари.

**Ушбу йўналишлар бўйича фаолият олиб боришни истаганлар ҳамда янги лойиҳаларга эга фуқаролар ҳар қандай масала ва муаммолар ечими юзасидан ишчи гуруҳ раҳбарларига тўғридан-тўғри мурожаат қилишлари мумкин.

Имкониятдан фойдаланинг ва ўз режа-мақсадингизни амалга оширишга бугундан киришинг!

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги.