#RASMIY_XABAR
НАВРЎЗ УМУМХАЛҚ БАЙРАМИНИ НИШОНЛАШ БЎЙИЧА ПРЕЗИДЕНТ ҚАРОРИ ҚАБУЛ ҚИЛИНДИ
2022 йил 17 февраль куни Ўзбекистон Республикаси Президентининг "2022 йилги Наврўз умумхалқ байрамига тайёргарлик кўриш ва уни ўтказиш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Бу йилги Нарвўз байрами юртимизда "Ассалом, Наврўз – янгиланиш, меҳр-оқибат ва қадр-қиммат айёми!" деган бош ғоя асосида умумхалқ сайиллари шаклида кўтаринки руҳда ва юқори савияда нишонланади.
Байрам муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва фахрийлари, кекса авлод вакилларини ҳар томонлама эъзозланади.
Меҳрибонлик ва Мурувват уйлари тарбияланувчилари, Саховат уйларида яшаётганлар, "Темир дафтар", "Аёллар дафтари", "Ёшлар дафтари" ва "Меҳр дафтари"га киритилган ҳамда кўмакка муҳтож инсонларнинг ҳолидан хабар олиш, уларга беғараз ёрдам бериш билан боғлиқ хайрия тадбирлари амалга оширилади.