ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИДА ДОЛЗАРБ ЮМУШЛАР уларни кечиктиришга ҳаққимиз йўқ

Пахтачиликда узоқ йиллик тажрибалардан келиб чиқиб, ерни чигит экишга тайёрлаш ниҳолларнинг бир текис ва тўлиқ ҳамда бақувват униб чиқишининг асосий шарти ҳисобланади ва мўл ҳосил етиштиришнинг гарови ҳамдир.

“Комилов Турсунбой” фермер хўжалигининг дала шийпонида фермерлар, хизмат кўрсатувчи ташкилотлар вакиллари, нуронийлар иштирокида қишлоқ хўжалигидаги долзарб юмушлар мавзусида семинар бўлиб ўтди.

Қиш ойлари ўртача об-ҳаводан илиқ келиб, ёғингарчилик нисбатан кам кузатилди. Демак, чигит экиладиган майдонларда намгарчилик етарли эмас. Шунинг учун пайкалларда яҳоб сувини бериш, тупроқ унумдорлигини оширувчи, ўз навбатида зарарли ҳашоратларни йўқ қиладиган минерал ўғитлар ва препаратларни қўллаш агротехнологияларини зудликда ташкиллаш лозим.

Бу ва бошқа вазифалар ҳақида туман ҳокими Зулайҳо Маҳкамова, Наманган илмий тажриба станцияси раҳбари Ҳабибулло Ҳожиматовлар тавсиялар беришди.