Эртаси бугундан порлоқ ёшлар

4-сектор ҳудудидаги Олчин маҳалласида жойлашган 35-мактаб бугун чинакамига байрам тусини олди. Маҳалла мутасаддилари, ҳоким ёрдамчиси Азизбек Ғуломжонов, мактаб жамоаси бирлашиб, бугунги ёшлар қандай иқтидорга эга, уларнинг орзу-ниятлари қандай эканлигини кўргазмаларда, бадиий чиқишларда намойиш этиб беришди.

Президентимизнинг 5 та муҳим ташаббуси доирасидаги тадбир “Тўрақўрғон ёшлар фестивали” дея ном олди ва бунга муносиб равишда ташкилланди.

Тадбирда Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси раисининг Ёшлар сиёсати бўйича ўринбосари, таниқли ижодкор Ботиржон Эргашев, туман ҳокимининг ўринбосари Азамат Абдукаримов иштирок этишди.

Синф хоналарида бўлиб ўтган очиқ дарслар жараёни ўқувчиларнинг билим олиш, китобхонликни севиш бобида моҳир эканликларини кўрсатган бўлса, уларнинг дарсдан бўш вақтлари спорт, каштачилик, санъат, ҳунар эгаллаш билан банд эканликларининг амалий исботига айланди.