Ректор Президент стипендияси соҳиби хонадонини йўқлади

Наманган муҳандислик-қурилиш институти ректори Шарифбой Эргашев Қурилиш факультети 4-босқич талабаси, Ўзбекистон Республикаси Президенти давлат стипендияси соҳиби Жалолиддин Маҳмудов хонадони меҳмони бўлди.

Жалолиддиннинг ота-онаси Исроилжон Абдураҳмонов ва Роҳила Абдураҳмоновага шундай қобилиятли ва истеъдодли фарзандни тарбиялаганлари учун миннатдорлик билдирилди. Институт ташаккурномаси ва эсдалик совғаси тақдим этилди.

Иқтидорли талабанинг эришган муваффақияти билан қутлаб, келгусида бундан ҳам юксак марраларни эгаллаши борасида самимий тилаклар билдирилди.

НамМҚИ медиа маркази