Тўрақўрғоннинг энг фидоий аёлларига эҳтиром кўрсатилди

Оила ва жамият устуни, ҳаётимизнинг файзи ва кўрки бўлган хотин-қизларни эъзозлаш, уларга ҳурмат ва эҳтиром кўрсатиш халқимиз учун азал-азалдан буюк қадрият бўлиб келган ва шундай бўлиб қолади. Чунки улар билан ҳаётимиз гўзал ва мазмунли, хонадонларимиз обод ва нурафшондир.

Бу дунёда ширин ва аҳил, бахтли ҳаёт учун пойдевор яратиб, инсонни инсон, оилани мустаҳкам оила қиладиган, муҳаббат, вафо ва садоқат тимсоли бўлиб келаётган гўзал ва бетакрор, қадрдон аёлларимиз ҳақида кўплаб таърифлар келтириш мумкин. Уларнинг сафида тўрақўрғонлик турли соҳа фидоийлари бор.

Туман маданият марказида 8 март байрами муносабати билан тантанали тадбир бўлиб ўтди. Туман ҳокими вазифасини бажарувчи Элёрбек Турғуновнинг самимий тилакларга йўғрилган табрикномасида юртимизда, айниқса, аёл қадри муқаддас эканлиги энг муносиб таърифларда акс этди. Туман ИИБ раҳбари Мақсаджон Хасановнинг ҳам туманимиз хотин-қизларига байрам табриклари йўлланди.

Тадбирда бир гуруҳ алоҳида ҳурматга сазовор аёл-қизлар туман ҳокимлигининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланди.

Аёл мадҳи куйланган қўшиқлар рақсларга уланди.

Эртага 8 март-Халқаро хотин-қизлар куни! Байрамингиз муборак бўлсин, муҳтарама аёллар!