Байрам йўқловлари бардавом
Бугун 8 март, мунис оналар, азиз опа-сингиллар ва гўзал сингилжонлар, жамики аёл ҳилқатининг муборак байрами! Хотин-қизларнинг оила ва жамиятдаги ўрни ва роли беқиёс бўлгани учун ҳам ушбу айём шукуҳи бир неча кун олдин бошланади ҳамда давомланади.
Аёллар ҳар соҳанинг муносиб эгалари ва фидоийлари. Туманимизда ҳам ҳаётини халқ хизматига бахшида этган, ҳозирда кексалик гаштини сураётган, невараю эвараларга севимли бувижон бўлиб яшаётган табаррук зотлар жуда кўп.
Байрам муносабати билан туман ҳокими вазифасини бажарувчи Элёрбек Турғунов, сектор раҳбарлари Элёрбек Талабоев, Мақсаджон Хасанов, Шоҳрухбек Азбеков, ҳоким ўринбосарлари ана шу эҳтиромдаги аёллардан бир гуруҳининг уйларига бориб, табриклаб қайтишди. Тамара Холматова, Раънохон Охунова, Зоҳидахон Турсунбоева, Матлуба Раҳмонова, Соҳиба Аҳмедова, Маҳпора Пирматова, Марғуба Муҳитдинова каби раҳбарлик лавозимларида ишлаган опажонлар билан қизғин суҳбатлар аёлларга кўрсатилаётган эътибор ҳақида борди.
Шу билан бирга эҳтиёжманд, боқувчисини йўқотган оилаларда яшовчи хотин-қизлар ҳам йўқланди.