Прокурор кубоги учун

Тўрақўрғон полвонлар юрти. Белбоғли ва миллий кураш спорт турлари бўйича ўнлаб Жаҳон ва Осиё ҳамда Ўзбекистон чемпионлари етишиб чиққан. Ҳозирда ҳам уларнинг издошлари жуда кўп.

1-сонли Болалар спорт мактабида 2-сектор раҳбари, туман прокурори кубоги учун кураш мусобақасида олтита вазнда юзга яқин ёшлар иштирок этишди. Ушбу тур билан шуғулланиб, чемпионлик даражасига етган Жаҳонгир Азимжонов, Асадбек Муродхонов, Даврон Тожимирзаев, Дилроза Хасанбоеваларнинг ортларидан бораётган йигит-қизлар устозларидан яхши сабоқ олаётганларини намойиш этишди.

Қизғин беллашувлардан сўнг ғолиблар аниқланди. Адҳамжон Йўлдошев, Диёрбек Камолдинов, Муроджон Мўминжонов, Мансуржон Сапибуллаев, Ирода Комилова, Диёра Абдураҳимова, Ҳуснора Абдужабборова каби ўнлаб моҳир курашчиларга кубок таъсисчиларининг эсдалик совғалари топширилди.