Оила ва хотин-қизлар масаласи - давлат сиёсатининг муҳим йўналиши
Тўрақўрғон туманида Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги давлат хизматини ривожлантириш агентлиги Наманган вилояти филиали томонидан яқиндагина қабул қилинган Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Оила ва хотин-қизлар билан ишлаш, маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПФ-81-сонли Фармони ҳамда “Оила ва хотин-қизлар давлат қўмитаси фаолиятини ташкил этиш тўғрисидаги” ПҚ-146-сонли Қарори мазмун-моҳиятини кенг тарғиб этиш, маҳаллаларда янги жорий этилган хотин-қизлар фаоллари лавозимига ўтказилаётган очиқ танловларни хотин-қизлар ўртасида кенг тарғиб қилиш мавзусида ўқув-семинари бўлиб ўтди.
Мамлакатимизда аёлларга ҳар томонлама эътибор қаратиш, уларнинг ҳуқуқ ва манфаатларини таъминлаш, жамиятдаги иқтисодий, ижтимоий ва сиёсий фаоллигини ошириш масаласи давлат сиёсатининг муҳим йўналиши сифатида белгилаб олинган.
Ўқув-семинарда Фармон ва Қарорда белгилаб берилган устувор вазифалар тушунтириб ўтилди ва бу бўйича Тўрақўрғон туманида амалга оширилиши лозим бўлган ишлар муҳокама қилинди.
Шунингдек, маҳаллада янги жорий этилган хотин-қизлар фаоллари лавозимига оила ва хотин-қизлар билан ишлаш тажрибасига эга, шахсий фазилатлари билан намуна кўрсатган, фидоий ва садоқатли номзодлар очиқ танлов орқали саралаб олиниши, танловга Агентликнинг vacancy.argos.uz очиқ портали орқали ҳужжатларни топшириш тартиби тушунтирилди ва иштирокчиларнинг бу мавзудаги саволларига батафсил жавоб берилди.