Байрамингиз муборак бўлсин, азиз маҳалла тизими ходимлари

Ушбу кун муносабати билан Тўрақўрғон маданият марказида тадбир бўлиб ўтди.

Маҳалла тизими ходимларини табриклаган туман ҳокими Аҳроржон Мансуров эътироф этганидек, мамлакатимизда нишонланаётган ушбу байрам яшариш ва янгиланиш, меҳр-оқибат айёми – Наврўз тантаналари давом этаётган мана шундай шукуҳли кунда ўтказилаётганида ўзига хос рамзий маъно бор.

Чунки ҳар бир инсон, миллати, тили ва динидан қатъи назар, ўз ҳаётини, қувончу ташвишларини маҳалладан айри ҳолда тасаввур эта олмайди.

Туманимиздаги ҳар-бир маҳалла раиси ва фаоллари мустақил Ўзбекистонимизнинг фидойиларидир. Муҳтарам Президентимиз ташаббуслари билан бу тизимга ҳоким ёрдамчилари, ёшлар етакчилари ва хотин-қизлар фаолларини кириб бориши мамлакатимизда инсон қадрини улуғлашга қаратилган буюк ҳаракатлардир. “Инсон қадрини улуғлаш ва фаол маҳалла йили”да бу янада исботини топмоқда.

Тадбирда бир гуруҳ маҳалла тизими фидоийлари туман ҳокимлигининг Ташаккурномаси ва эсдалик совғалари билан тақдирланишди.

Маданият бўлими жамоаси бадиий дастур орқали уларга байрам кайфиятини тортиқ этишди.