Қишлоқ хўжалигида долзарб палла!

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков ишчи гуруҳ вакиллари билан Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида, хусусан, ғалла парвариши ва экилган чигитни тўлиқ ундириш учун олиб борилаётган ишлар билан танишди.

Тўрақўрғон туманида бу йил жами 10400 гектар майдонда деҳқончилик қилинмоқда. Шундан 4880 гектарини ғалла, 4269 гектарини пахта, қолганини сабзавот экинлари ташкил этади.

Вилоят ҳокими раҳбарлигидаги ишчи гуруҳ тумандаги "Зумрад, Ибрат" фермер хўжалигида 48,2 гектар майдонда парваришланаётган ғалла, "Ибрат файз толаси","Турсунбой Комилов","Сирдарё зар замини" фермер хўжалиги далаларидаги пахта кўчатларини ернинг намига ундириб олиш ва чигит тўлиқ униб чиққан майдонларда культивация ишларини бошлаш бўйича тавсиялар берилди.