Наманган делегацияси биринчи Тошкент халқаро инвестиция форумида

Аввал хабар берганимиздек, кеча биринчи Тошкент халқаро инвестиция форуми ўз ишини бошлади.

Халқаро инвестицион тадбирнинг очилиш маросими ҳамда биринчи иш кунида Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдуразаков бошчилигидаги вилоят делегацияси ҳам иштирок этди.

Жорий йилнинг 24-26 март кунлари Тошкент шаҳрида бўлиб ўтаётган биринчи Тошкент халқаро инвестицион форуми доирасида вилоятимиз раҳбари бошчилигидаги делегация бир қатор хорижий давлатлар компаниялари вакиллари билан учрашувлар ўтказди.

Австрия Республикасининг “АМЕ International” компанияси вакиллари билан ҳамкорлик истиқболлари муҳокама қилинди. Ушбу йирик компания тиббиёт муассасалари ва тиббиётни рақамлаштириш бўйича эксперт компаниялардан бири ҳисобланади. Бундан ташқари тиббиёт воситалари ишлаб чиқариш, соғлом турмуш тарзини ҳаётга татбиқ этиш бўйича ҳам юқори тажрибага эга эканлиги билан ажралиб туради. Учрашувда кўп томонлама манфаатли келишувлар бўйича музокаралар ўтказилди.