“Сиз каби тадбиркорларни ардоқлаймиз”

“Дилрабо СДА ” кўп тармоқли хусусий савдо ишлаб чиқариш корхонаси 2004 йилда ташкил топган. Фаолияти жами 80 турдан ортиқ болалар, эркаклар ва аёлларга трикотаж матолардан ички ва ташқи кийимлар тикишдан иборат бўлган корхонада бугунги кунда 700 нафардан зиёд хотин-қизлар меҳнат қилади. Уларга бепул транспорт ва тушлик жорий этилган, ойлик маошлари ўртача 1,5-2,5 миллион сўмни ташкил этади.

Корхонанинг йиллик ишлаб чиқариш қуввати йилига 1 млн. 250 минг дона, маҳсулотлар юз фоиз Россия, Қозоғистон давлатларига экспорт қилинади.

Туман ҳокими Аҳроржон Мансуров мазкур корхонада бўлиб, иш жараёнлари билан танишди. Унинг раҳбари Маъсуда Содиқова галдаги режалари, экспорт билан боғлиқ янгиликлар ва муаммоларни билдирди.

-Сиз каби тадбиркорларни ардоқлаймиз, муаммо чиқишига асло йўл қўймаймиз. Бу Президентимизнинг талаблари,-деди ҳоким.