Нуронийлар учун эҳсон тадбири ўтказилди
Халқимиз кексаларни ҳамиша ҳурматлаб, эҳтиром кўрсатади. Ёшларимиз нуронийларни учратса, қўли кўксида, саломга шай ва ҳар қандай хизматига тайёр туради. Маслаҳати-ю, панд-насиҳатига лаббай, дейди танбеҳига доим қулоқ солади. Уйининг, дастурхонининг тўрини ҳар қандай тадбирларда ёши улуғларга атайди.
Қаердаки кексалар бўлса, уларга ҳурмат иззат-эҳтиром кўрсатилса, шу жойга мудом файзу барака ёғилиб туради. Шунинг учун орамизда кекса нуронийларнинг борлиги улуғ неъмат бўлиб, уларнинг панд-у насиҳатлари ватанимиз келажаги учун бебаҳо зийнатдир.
Наврўзи олам фасли ҳамда яқинлашиб келаётган қутлуғ Рамазон ойи муносабати билан туманимиз маҳаллаларида истиқомат қилаётган отахон-онахонларимиздан бир гуруҳи “Бунёдкор” мажмуасига таклиф этилиб, тўкин дастурхон атрофида иззатда бўлдилар. Тадбир сўнггида юртга тинчлик, деҳқончиликларга барака, оилаларга фаровонлик тилаб дуои фотиҳа ўқилди.