Сектор раҳбарлари махсус мактаб ўқувчилари билан бир дастурхонда тушлик қилишди
Тўрақўрғон туманидаги 48-имконияти чекланган болалар учун ихтисослашган давлат таълим муассасасида қўшни туманлардан ҳам келган жами 315 нафар болалар парваришланиб тарбияланади. Улар мактаб таълимидан ташқари, дурадгорчилик, тўқувчилик, зардўзлик боғдорчилик ҳунарларини ўрганишади.
Бугун тумандаги сектор раҳбарлари совға-саломлар билан муассасага боришди. Уларга яратилган шароитлар билан танишишди.
Тушлик бўлиб қолгани учун раҳбарлар болалар билан ошхонада тайёрланган эҳсон ошидан баҳам кўришди.
Саховатпеша тадбиркор Маъсуда Содиқова болалар учун кийим-кечаклар олиб келди. Бир сўз билан ифода этсак, бугун муассасада байрам бўлди.