Яхшилар ёди

Муҳсиддин Мўминовни эслаб...

Исвахон маҳалласи аҳолиси Муҳсиддин Мўминов номини фахр билан тилга олишади. Ўз даврининг асл қаҳрамонларидан бўлган бу инсон 1912 йилда туғилган. 1977 йилда вафот этган.

Муҳсиддин отанинг фарзанди Руҳиддин аканинг айтишича, иккинчи жаҳон уруши бошланган пайтда сал бўй-басти кўриниб қолган 16-17 ёшдаги йигитларни ҳам ловуллаган жанг майдонларига олиб кетилаверган экан. Муҳсиддин Мўминов ҳам шундай тақдирни бошдан кечирган.

Ғалабадан сўнг у она юртига қайтиб, пахтачилик бўйича бригадир, колхоз раиси бўлиб ишлаган. Кам ҳосилли ерлардан 44 центнергача пахта олингани чинакам жасорат эди. Муҳсиддин Мўминов ана шу йилларда Социалистик Меҳнат қаҳрамони унвони билан тақдирланган. Раислик йилларида кўприклар қуриш, йўлларни асфальт қилиш бўйича хўжалик етакчи ўринда борган.

Айни пайтда маҳаллада қаҳрамон номи билан аталадиган кўча бор. 3 ўғил ва 1 қиз ўзларидан кўпайиб, отанинг авлодларини давом эттиришмоқда.