Ўзбекистон Республикасида бўлиб ўтадиган Аҳолини рўйхатга олиш тадбирига тайёргарликлар қай тарзда амалга оширилмоқда?

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 710-сон Қарорининг 1-иловасига мувофиқ 2022 йил 1 июлданбошлаб 14 та туман ва шаҳарларда Аҳолини рўйхатга олиш бўлимлари ташкил этилиш вазифаси юклатилган бўлиб, бугунги кунда ушбу бўлимларга суҳбат асосида ходимлар танлаб олинди ва улар 1 июль кунидан бошлаб ўз фаолиятларини амалга ошириб келмоқдалар.

Бўлимнинг асосий вазифалари нималардан иборат бўлади?

Бўлимнинг асосий в0азифалари рўйхатга олиш соҳасида ягона сиёсатни амалга ошириш ва уни ташкил этишнинг самарали тизимини таъминлаш;

Халқаро стандартларга мувофиқ бўлган ягона рўйхатга олиш методологиясини ҳамда рўйхатга олиш варағи шаклларини амалиётг атадбиқ этиш;

маъмурий-ҳудудий бирликлар рўйхати ва чегараларини аниқлаштириш, кадастр органларидан картографик материалларни қабул қилиб олиш ва регистраторлар ҳамда рўйхатга олувчиларни хариталар билан таъминлаш;

рўйхатга олиш жараёнларини ташкил этиш ва ўтказишга вақтинча жалб этиладиган ходимларни танлаш ва уларни ўқитиш;

рўйхатга олиш жараёнларида шахсга доир маълумотларни йиғиш, тўплаш, сақлаш, умумлаштириш ва таҳлил қилиш ҳамда махфийлигини таъминлаш;

Бугунгикунда шу йилнинг 1 августидан 1сентябрига қадар аҳоли пунктларида уй-жой рўйхатини тузиш, харитадаги хонадонларни ўрганиш ишлари амалгао ширилишини, бунда ишбилан банд бўлмаган, хохловчи вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқаролар рўйхатлари комиссия     томонидан шакллантириш ишлари амалга оширилмоқда. Ушбу  тадбирда иштирок этмоқчи бўлган вояга етган Ўзбекистон Республикаси фуқароларни туман шаҳар комиссиялари ёки статистика  бўлимлариг амурожаат этишлари мумкин. Ушбу  тадбирда иштирок этган фуқароларга қонунчиликда белгиланган тартибда меҳнатга ҳақ тўланишини маълумқиламиз.

Аҳолини рўйхатга олиш тадбирида фаол иштирок этинг. Янги Ўзбекистоннинг бир қисми бўлинг!

 

 

Тўрақўрғон туман аҳолини рўйхатга

Олиш бўлим бошлиғи Зокиров Баходир