Тўрақўрғонда энг чекка ҳудудларнинг 6 тасида маҳалла тиббиёт пункти фаолият бошлади
Обод маҳалласи туман марказидан 25 километр узоқликда жойлашган. Аҳоли ҳатто бирламчи тиббий ёрдам олиш учун ҳам шунча масофани босиб ўтишга мажбур эди. Бу ҳақда қилинган мурожаатларга ечим топилди: шундоқ маҳалланинг қоқ марказида тиббиёт шахобчаси (контейнер) ташкил этилиб фойдаланишга топширилди. Бундан ободликларнинг миннатдорчилигини чеки йўқ.
Ушбу шаҳобчаларда электр, сув, канализация тармоқлари улаб берилган, қишда иссиқ, ёзда салқинлиги учун ҳам ҳеч қандай муаммоларга ўрин йўқ.
Шундай тиббиёт шахобчалари бугуннинг ўзида Куймозор, Кичик Қўрғонча маҳаллаларида ҳам фойдаланишга топширилди. Дашт, Қодиробод, Еттикондагилари ҳам тайёр ҳолга келтирилди.
Шахобчаларнинг очилиш маросимида туман ҳокими Аҳроржон Мансуров, сектор раҳбарлари, нуронийлар, ёшлар вакиллари ҳозир бўлдилар.