Тўрақўрғонда техникалар ўримга шай
Мутахассисларнинг фикрича, бу йил далаларга экилган ғалла ҳар доимгидан эрта пишиб етилиши тахмин қилинмоқда. Демак, ўрим-йиғим мавсумига ҳам пухта тайёргарликни жадаллаштириш лозим.
Тўрақўрғон туманида 86 та фермер хўжаликлари томонидан 4880 гектар майдонда буғдой парваришланяпти. 38552 тонна дон ишлаб чиқариш, шундан 15333 тоннасини давлат заҳирасига сотиш режалаштирилган.
Етиштирилган донни ўз вақтида саранжомлаб олишда техникаларнинг ўрни беқиёс. Шу туфайли “Наманган агросервис” МТП Тўрақўрғон филиалида 20 та ўрим комбайнлари соз ҳолатга келтирилди.
Вилоят ҳокимининг қишлоқ хўжалиги масалалари бўйича ўринбосари Анваржон Ҳакимов, туман ҳокими Аҳроржон Мансуров иштирокида ана шу техникаларнинг созлиги кўрикдан ўтказилди. Сўнгра, комбайн операторларига мавсумни унумли ўтказишда омад тиланиб, совғалар тақдим этилди. Уларга бир қопдан ун, ёғ, 500 минг сўмдан аванс пуллари тарқатилади.