Узумзор- энг намунали кўча бўлиши керак

Ўзининг уста боғбонлари, соҳибкорлари билан танилган Хўжанд маҳалласидаги Узумзор кўчаси меҳмонлар учун ҳам зиёратгоҳга айланиб қолди. Ўз номига муносиб равишда хонадонларнинг барида узумчилик билан шуғулланиб, даромадларини ошириб боришмоқда. Бир-бирига туташган ишкомлар ўзгача манзара касб этади.

Шу кунларда Узумзорда туманда биринчи бўлиб ички йўлларни бетонлаш ишлари олиб борилмоқда.2,9 километр йўлнинг 1,2 километри битказилди. Маҳаллага ичимлик суви тармоғи тортилди, қудуқ ковланиши билан жўмраклардан тоза сув оқа бошлайди.

Туман ҳокими Аҳроржон Мансуров ушбу кўчада амалга оширилаётган ишлар, бажарилиши лозим юмушлар ҳақида маҳалла фаоллари, аҳоли билан мулоқотда бўлди. Ариқларни равонлаштириш, четларига райҳону жамбиллар экиш, айрим деворларни оқлаш, болалар спорт майдончасини ташкил қилишни тезлатиш зарур.

- Узумзор бутун туман маҳаллаларига намуна бўлиши керак,-деди туман раҳбари.