Ҳаммамизга маълумки, “Save Aral – 2022” (Оролни асраш) спорт оммавий югуриш мусобақалари 2019 йилдан бери жамоатчилик эътиборини Орол денгизи фожиаси ва Оролбўйи минтақасини қайта тиклаш масалаларини ҳал қилиш учун чораларни фаоллаштириш мақсадида ўтказиб келинади.

Бугунги кунда аҳолининг экологик билими ва маданиятини оширишга қаратилган ушбу ижтимоий лойиҳа кенг кўламли ташаббусга айланиб улгурган. Хайрия тадбирига жамоатчиликнинг қизиқишини таъминлаш мақсадида Енгил атлетика федерацияси томонидан доимий равишда оммавий югуриш мусобақаларини ноодатий ўтказиш форматлари режалаштирилган .

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2022 йил 1 августдаги “Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 31 йиллик байрамига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисида”ги қарори ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 15 августдаги “Save Aral – 2022” халқаро марафони ва “Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқаруви раиси кубоги учун оммавий югуриш мусобақаларига тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш тўғрисидаги йиғилиш баёнига кўра ушбу спорт байрами бугун Тўрақўрғон туманида бўлиб ўтди. Унда вилоятимизнинг барча шаҳар ва туманларидан вакиллар иштирок этишди.

Марафон ғолиблари турли номинациялар бўйича ташкилотчиларнинг қимматбаҳо совғалари билан тақдирландилар.