⚡️⚡️⚡️Ўзбекистон Республикаси Президентининг маҳаллаларда ёшлар билан ишлаш тизимини тубдан такомиллаштиришга доир Қарорлари, шунингдек, маҳаллаларда ёшлар ўртасида оммавий спорт мусобақаларини тизимли ташкил этиш орқали соғлом турмуш тарзини кенг тарғиб қилиш, уларни оммавий спортга жалб этишни янги босқичга олиб чиқиш, 2022-2026 йилларга мўлжалланган Янги Ўзбекистоннинг тараққиёт стратегиясида белгиланганвазифаларнинг ижросини таъминлаш мақсадида Тўрақўрғон туманида Беш ташаббус олимпиадасининг 2-мавсуми доирасида спортнинг шахмат ва шашка тури бўйича сектор босқичи бўлиб ўтди.

Ғолиблар эсдалик совғалари ҳамда диплом билан тақдирланди.

Ўзбекистон ёшлар ишлари агентлиги Тўрақўрғон тумани бўлими.