Истиқлол маҳалласи йўллари обод бўлмоқда
Тўрақўрғон туманида чекка ҳудудларда жойлашган маҳаллалар ички йўлларини ободонлаштиришга ҳар доимгидан кўпроқ эътибор қаратилмоқда. Йил бошидан бери Хўжанд маҳалласида 2,9 километр, Гулқишлоқда 3,8 километр йўллар бетонлаштириб бўлинди.
Дастурга кўра, энди Истиқлол маҳалласининг 3,7 километр ички йўлини ободонлаштиришга киришилган. Теракзор маҳалласидаги ишлар якунланиб, “Зиё” ҳамда “Оқтош” кўчаларида ҳаракат давом эттириляпти.
-Тўртта техника, 15 нафар ишчимиз билан ўзимизга ажратилган ҳудудда вақтдан унумли фойдаланиб меҳнат қиляпмиз,-дейди “Қурувчи” хусусий корхонаси иш бошқарувчиси Садриддин Ибрагимов.-Мақсадимиз, совуқ кунлар бошлангунга қадар аҳолига текис ва равон йўлларни фойдаланишга топшириш.