Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларини 2023 йил учун банд қилиб қўйиш тўғрисида
“Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддаси, “Ногиронлиги бўлган шахсларнинг ҳуқуқлари тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 14-моддаси, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низом, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Бандлик ва меҳнат муносабатлари вазирининг 2019 йил 10 майдаги 19-2019-Б-сон буйруғи билан тасдиқланган “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) асосан, ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш мақсадида туманда 2023 йил учун иш ўринларини банд қилиб қўйиш мақсадида
Қ А Р О Р Қ И Л А М А Н:
- Тумандаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш жойларининг энг кам миқдорини белгилаш бўйича комиссия таркиби 1-иловага мувофиқ;
2023 йилда мазкур тоифадаги шахслар учун иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхоналар, ташкилотлар ва муассасалар рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.
- “Аҳоли бандлиги тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунининг 12-моддасига асосан туманда ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар (Кейинги ўринларда ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар деб юритилади)учун иш ўринларининг энг кам миқдори (2-илова) ходимларнинг рўйхат бўйича ўртача 550 иш ўрнини ташкил этадиган 10 фоиз миқдорида, шу жумладан:
- ногиронлиги бўлган шахслар учун 3 фоиз (67 нафар, юқорида кўрсатилган иш ўринларига туманда ногиронлиги бўлган шахслар ишга жойлашиши бўйича талаб 20 та бўлганлиги сабабли, келгусида 120 та иш ўрнини умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун банд этиб қўйилсин);
- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари 2,8 фоиз (19 та);
- ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун 2,6 фоиз (18 та);
- пенсия олди ёшидаги шахслар учун 0,3 фоиз (2 та);
-сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун 0,5 фоиз (3 та);
- жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун 0,8 фоиз (5 та);
- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун 0 фоиз (0 та) миқдорида иш ўринлари заҳираси белгилансин.
- Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринлари санитария-гигиена меъёрларига ва ходим ўз меҳнат мажбуриятларини тўсиқсиз бажаришини таъминлайдиган меҳнат қилиш шароитларига, шу жумладан, қуйидагиларга мувофиқ бўлиши керак:
- ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун — болаларни тарбиялаш ва меҳнат мажбуриятлари бўйича мажбуриятлар бажарилишини бирга қўшиб олиб бориш имконини берувчи ишнинг мослашувчан жадвалига эга бўлган иш ўринлари;
- умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлагандан кейин касбни эгаллаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мувофиқ бўлган иш ўринлари;
- сафарбарлик чақириқ захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун — уларнинг профессионал тайёргарлигига мос бўлган иш ўринлари;
ногиронлар учун — меҳнат шароитлари бўйича аттестациядан ўтказилган ва ходимга уларнинг соғлиги ҳолатини ва меҳнат фаолиятига тўғри келмайдиган белгиланган зидликлар ҳисобга олинган ҳолда меҳнат операцияларини тўсиқсиз бажариш имконини берадиган иш ўринлари;
пенсияолди ёшидаги шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигига мос бўлган ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
жазони ижро этиш муассасаларидан ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилган шахслар учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари;
одам савдоси қурбонлари учун — уларнинг касбий тайёргарлигини ҳисобга олган ҳолда ёки махсус малакани талаб этмайдиган иш ўринлари характерли талабларга мувофиқ бўлган меҳнат шароитларини таъминлайдиган иш ўринлари деб ҳисобланади.
- Қуйидаги иш ўринлари банд қилиб қўйиладиган касблар ва лавозимлар этиб белгилансин:
муҳандис, иқтисодчи, ҳисобчи, ҳуқуқшунос, зоотехник, агроном, шифокор, ҳамшира, кичик тиббий ходим, иш юритувчи, ўқитувчи, тарозибон, электрик, фаррош, ўт ёқувчи, ободонлаштириш ишчиси, омборчи, ЭҲМ оператори, юкчи, ишчи, боғбон, қоровул, ўқитувчи.
- Тумандаги мавжуд корхона, ташкилот ва муассасаларнинг раҳбарлари:
-Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2017 йил 5 декабрдаги 965-сон қарори билан тасдиқланган “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби тўғрисида”ги Низомга мувофиқ ушбу қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган иш ўринлари ташкил этилишини таъминласин;
-2023 йил бошланишидан камида 10 кун олдин, захирага қўйиладиган умумий иш ўринлари сонининг камида 25 (йигирма беш) фоизи ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун захирага қўйилишини ва тайёрлигини таъминласин, шунингдек, бу ҳақда йил бошлангунга қадар туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказини хабардор қилсин;
- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг қолган қисмини захирага қўйиш ташкилот (иш берувчи) томонидан 2023 йилнинг биринчи чораги мобайнида таъминласин, бу ҳақда туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига биринчи чорак тамом бўлгандан кейин 10 кундан кечикмай хабардор қилсин;
- ҳар ойда ҳисобот ойидан кейинги ойнинг 5-кунигача туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш марказига “Ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш ва захирага қўйиш тартиби
тўғрисида”ги Низомнинг 5-иловасига мувофиқ шакл бўйича ахборот тақдим этсин;
- ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларни ишга жойлаштириш учун иш ўринлари тайёрлиги тўғрисида ахборот тақдим этилмаслиги, тенг даражада захирага қўйиладиган иш ўринларининг белгиланган сони ҳисобига ишга жойлаштириш учун иш ўринларининг амалда тайёр эмаслиги туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази томонидан туман ҳокимининг қарори бажарилмаслиги сифатида қаралиши лозимлиги қайд этилсин.
- Туман ҳокимининг ижтимоий муҳофазага муҳтож шахслар учун иш ўринларининг энг кам сонини белгилаш бўйича ушбу қарори бажарилмаганда, шунингдек, бундай шахсларни ишга қабул қилиш асоссиз равишда рад этилганлиги учун ташкилот, корхона ва муассасаларнинг мансабдор шахсларига нисбатан Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонун ҳужжатларига асосан маъмурий жавобгарлик белгиланганлиги алоҳида қайд этилсин.
- Туман аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази “Ўзбекистон Республикаси Бандликка кўмаклашиш давлат жамғармаси маблағлари ҳисобидан субсидия ва грантлар ажратиш тартиби тўғрисида”ги Низомга (рўйхат рақами 3163, 2019 йил 31 май) асосан субсидиялар ажратиб бериш тартиби амалиётга жорий этилганлигини ҳисобга олиб, ижтимоий эҳтиёжманд аҳоли қатламларига мансуб шахсларни квоталанган энг кам сондан ортиқ миқдорда ишга қабул қилган ташкилотларга – ҳар бир ходим учун 12 ой давомида ҳар ойда базавий ҳисоблашмиқдорининг 2 баравари миқдорида ҳақ тўлашни таъминлансин.
- Туман Аҳоли бандлигига кўмаклашиш маркази (Қ.Ахмаджонов) мазкур қарорни белгиланган муддатда қарорнинг 2-иловасида кўрсатилган ташкилот, корхона ва муассасаларнинг раҳбарлари эътиборига етказилишини таъминласин.
- Мазкур қарор “Давр” газетасида расман эълон қилинсин ва туман ҳокимлигининг расмий веб сайтига жойлаштирилсин.
- Ушбу қарор расман эълон қилинган кундан бошлаб кучга киради.
- Мазкур қарор ижросини назорат қилиш туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Б.Қобулов зиммасига юклатилсин.
Туман ҳокими
А.Мансуров
ILOVA: 1
|
|
To‘raqo‘rg‘on tuman hokimining 2022 yil 11 oktabrdagi 567-6-85-Q/22-son qaroriga 1-ilova |
Тўрақўрғонтуманидагиижтимоиймуҳофазагамуҳтож, иштопишдақийналаётганвамеҳнатбозоридатенгшартлардарақобатлашаолмайдиганшахсларниишгажойлаштиришучунишўринларинингэнгкамсонинибелгилашбўйичакомиссиятаркиби
|
|
|||||
1. |
Б.Қобулов |
- |
Туман ҳокимининг биринчи ўринбосари, комиссия раиси |
|
||
|
|
|
Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори, комиссия раисининг ўринбосари |
|||
2. |
Қ.Ахмаджонов |
- |
Туман Бандликка кўмаклашиш маркази директори |
|
||
Комиссия аъзолари: |
|
|||||
3. |
Ш.Собиров |
- |
Туман ҳокимлигининг Маҳалла ва нуронийларни қўллаб-қувватлаш бўлими бошлиғи
|
|
||
4. |
И.Парпиев |
- |
Туман ҳокимининг болаларни ҳимоя қилиш шўъба мудири
|
|
||
5. |
А.Эшонов |
- |
Туман Халқ таълим муассасалари фаолиятини методик таъминлаш ва ташкил этиш бўлими мудири в.в.б
|
|
||
6. |
А.Шаробхонова |
- |
Туман ҳокимлиги ҳузуридаги жазони ижро этиш жойлардан бўшатилган шахсларда ижтимоий кўникмалар ҳосил қилиш маркази раҳбари ўринбосари
|
|
||
Комиссия котиби: |
|
|||||
7. |
Лавозимига кўра |
- |
Бандликка кўмаклашиш марказининг ишсизларни ишга жойлаштириш ва ижтимоий қўллаб-қувватлаш бўлимининг бошлиғи |
|
Изоҳ: Комиссия аъзолари бошқа ишга ўтган тақдирда, уларнинг ўрнига янги тайинланган шахслар комиссия аъзоси ҳисобланади.
To‘raqo‘rg‘on tuman hokimining 2022 yil 11 oktabrdagi 567-6-85-Q/22-son qaroriga 2-ilova |
Тўрақўрғон туманидаги ижтимоий муҳофазага муҳтож, иш топишда қийналаётган ва меҳнат бозорида тенг шартларда рақобатлаша олмайдиган шахслар учун 2023 йилда иш жойларининг энг кам миқдори белгиланган корхона ва ташкилотлар |
|
|||||||||||||||||
№ |
Ташкилотлар |
Жами ишловчилар сони |
Яратилиши лозим бўлган иш ўринлар сони |
Фоизда |
Шу жумладан |
|
||||||||||||
Ногиронлар учун (3 фоиз) |
Умумий ўрта ва ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасаларини тамомлаган ёшлар, шунингдек, олий таълим муассасаларининг давлат грантлари бўйича таълим олган битирувчилари учун |
ўн тўрт ёшгача ва ногирон болалари бўлган ёлғиз ота, ёлғиз оналар ва кўп болали оилалар учун |
Пенсияолди ёшидаги шахслар учун |
Сафарбарлик чақируви захирасида хизматни ўтаган ва Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари сафларидан муддатли ҳарбий хизматдан бўшатилган шахслар учун |
Жазони ижро этиш муассасаларидан озод қилинган ёки суднинг қарорига кўра тиббий тусдаги мажбурлов чоралари қўлланилишидан озод қилинган шахслар учун |
Ижтимоий муҳофазага муҳтож шахсларнинг бошқа тоифалари, шу жумладан одам савдоси қурбонлари учун |
|
|||||||||||
|
сони |
фоизи |
сони |
фоизи |
сони |
фоизи |
сони |
фоизи |
сони |
фоизи |
сони |
фоизи |
сони |
фоизи |
||||
1 |
"TO'RAQO'RG'ON TUMAN YO'LLARDAN FOYDALANISH" unitar korxonasi |
120 |
12,0 |
10,0 |
4 |
3,0 |
2 |
1,7 |
3 |
1,4 |
0,0 |
0,0 |
2,0 |
1,7 |
1 |
1,9 |
0,0 |
0,0 |
2 |
To'raqo'rg'on tuman obodonlashtirish boshqarmasi |
224 |
22,5 |
10,0 |
7 |
3,0 |
3 |
1,3 |
8 |
3,7 |
0,0 |
0,0 |
0,5 |
0,2 |
4,0 |
1,8 |
0,0 |
0,0 |
|
3 |
5-maktabgacha ta'lim muassasasi |
35 |
3 |
10,0 |
1 |
3,0 |
2 |
4,4 |
0 |
0,0 |
0,9 |
2,6 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
4 |
10-maktabgacha ta'lim muassasasi |
23 |
2 |
10,0 |
1 |
3,0 |
1 |
4,8 |
1 |
2,2 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
5 |
15-maktabgacha ta'lim muassasasi |
33 |
3 |
9,8 |
1 |
3,0 |
1 |
2,3 |
1 |
2,0 |
0,0 |
0,0 |
0,8 |
2,3 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
6 |
9-sonli bolalar musiqa va san'at maktabi |
40 |
4 |
10,0 |
1 |
3,0 |
2 |
3,8 |
1 |
2,5 |
0,3 |
0,8 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
7 |
15-umumiy o'rta ta'lim maktabi |
40 |
4 |
10,0 |
1 |
3,0 |
2 |
3,8 |
1 |
2,5 |
0,3 |
0,8 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
8 |
30-umumiy o'rta ta'lim maktabi |
38 |
4 |
10,0 |
1 |
3,0 |
2 |
3,9 |
1 |
3,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
9 |
8-maktabgacha ta'lim muassasasi |
24 |
2 |
10,0 |
1 |
3,0 |
2 |
7,0 |
0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
10 |
32-maktabgacha ta'lim muassasasi |
21 |
2 |
10,2 |
1 |
3,0 |
1 |
2,4 |
1 |
4,8 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
11 |
25-maktabgacha ta'lim muassasasi |
22 |
2 |
10,0 |
1 |
3,0 |
1,0 |
4,5 |
0 |
0,0 |
0,6 |
2,5 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
12 |
24-maktabgacha ta'lim muassasasi |
22 |
2 |
10,0 |
1 |
3,0 |
1,5 |
6,6 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,1 |
0,5 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
13 |
40-maktabgacha ta'lim muassasasi |
30 |
3 |
10,0 |
1 |
3,0 |
1,1 |
3,7 |
1,0 |
3,3 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
0,0 |
|
ЖАМИ |
672 |
67 |
10,0 |
20 |
3,0 |
19 |
2,8 |
18 |
2,6 |
2 |
0,3 |
3 |
0,5 |
5 |
0,8 |
0,0 |
0,0 |
|
|