«Янги Ўзбекистонда эл азиз, инсон азиз!» шиори остида ташкилланган маънавият фестивали Тўрақўрғонда ҳам бошланди.

Муқаддас қадамжо ва зиёратгоҳлар ҳар бир ҳудуднинг маънавий бойликлари ҳамдир. Пойтахтдан келган ва айнан тўрақўрғонликлар учун ажойиб учрашувларда иштирок этадиган меҳмонлар Яккатом маҳалласида жойлашган “Хўжакалон Абдулмоний” зиёратгоҳида бўлдилар.

Ўзбекистон Ёзувчилар уюшмаси аъзоси Зилола Хўжаниёзова, филология фанлари номзоди, доцент Тўлқин Тоғаев, таниқли актриса Зарифа Алимқулова, эл суйган санъаткорлар-Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Нилуфар Саидова, Олим Мирзаев,актёрлар Хуршид Тўхтаев, Дилшодбек Каттабеков, Ҳилола Хўжаева, Камрон Отажонов, Жасур Раҳимовлар зиёратгоҳда амалга оширилаётган ишлар, қадим Ахсикентга оид топилган осори-атиқалар жамланган музей фаолияти билан танишдилар.