“Ўзагроинспекция”нинг Тўрақўргон тумани бўлими томонидан тумандаги барча чорвачилик субъектлари фаолияти устидан тизимли назорат ўрнатилган бўлиб, ҳозирда чорвачилик хўжаликларига тегишли кўрсатма ва тавсиялар ҳамда қонунбузилишига йўл қўймаслик бўйича профилактик тадбирлари узвий амалга оширилиб келинмоқда.Бугунги кунда, чорвачиликни ривожлантириш ҳисобига аҳолига арзон ва сифатли гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш устувор вазифалардан бири ҳисобланади.Наслли моллар бош сонини кўпайтириш ва наслчилик ишларини ривожлантириш мақсадида,туманда ветеринария томонидан ташкил этилган 13 та сунъий уруғлантириш пунктлари мунтазам ишлаб ахоли молларини сунъий уруғлантириб зотли моллар зотини кўпайтириб келишмоқда. Келгусида туманимизда зотдор моллар сонини кўпайтириш, аҳолини маҳаллий шароитда ишлаб чиқарилган сифатли ва арзон чорвачилик маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашга замин яратади.
Қишлоқ хўжалиги Вазирлиги ҳузуридагиАгросаноат мажмуи устидан назоратқилиш инспекцияси Тўрақўрғон туманбўлими катта инспектори Фахритдин Сайфитдинов