Бугун эрта тонгдан...

Вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков Тўрақўрғон туманида қишлоқ хўжалиги соҳасида амалга оширилаётган ишлар билан танишмоқда.

Дастлаб Ибрат ММТП ҳудудидаги "Шарқ замин зийнати"  фермер хўжалигида ғалла парвариши кўздан кечирилди. 54 гектар майдонга экиилган, Россия селекцияси асосида яратилган, янги серҳосил ва ернинг турли ҳолатларига чидамли буғдой нави ўсиши авж паллада. Қўшимча озиқлантириш давом этмоқда.

Вилоят ҳокими белгиланган агротехник тадбирларни бажариш билан 80-100 центнердан ҳосил олиш имкониятларини таъкидлаб ўтди.