Аввал хабар берганимиздек, қирғизистонлик ҳамкорларимиз делегацияси Наманганда бўлиб турибди. Делегациянинг навбатдаги манзили “Ифтихор кийим-саноат” МЧЖ томонидан Тўрақўрғон туманида барпо этилаётган корхонаси бўлди.
Вилоятимизнинг саноат ишлаб чиқаришида ўз мавқеига эга бу корхона пахта хом ашёсидан ип-калава, тўқув, бўяш, тикув, деним-нонденим ишлаб чиқариш комплексини ташкил этиш учун 17 гектар майдонда қурилиш ишларини олиб боряпти.
Қиймати 181 миллион, шундан банк кредити 126 миллион, ўз маблағи ҳисобидан 54 миллион Евро бўлган ушбу лойиҳа 100 миллион Евро ишлаб чиқариш қуввати имкониятини беради. Энг муҳими, 3000 киши иш билан таъминланади.
Мамлакатимиз иқтисодиётини мустаҳкамлашга салмоқли ҳисса қўшиш ниятидаги корхона раҳбарлари қурилишни сифатли ва тезкор олиб бориш учун қилинаётган ҳаракатлар билан таништиришди.
Делегация сафари давом этмоқда.