Обод манзил, мўътабар маскан. Султон Увайс Қараний мажмуаси. Бу зиёратгоҳ Наманган вилояти Чортоқ туманида жойлашган.

Давлатимиз раҳбарининг ташаббуслари ва алоҳида кўрсатмалари билан тубдан қайта қурилган Султон Увайс Қараний мажмуаси рамзий дарвоза, мақбара, масжид, музей, айвон, маъмурий бино ва кутубхонадан иборат. Одамлар орасида “Балиқликўл” номи билан юртилувчи бу қадамжо нафақат республикамизда, балки хорижда ҳам алоҳида ўринга эга обод ва кўркам зиёрат туризми объекти ҳисобланади.