Наманганда ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасининг куз мавсумидаги жараёнлари бошланди
Вилоятимизда кўкаламзорлаштириш ишларини жадаллаштириш, дарахтлар муҳофазасини янада самарали ташкил этиш бўйича 2023 йил куз мавсумида 6 млн. 543 минг дона мевали, манзарали дарахт ва бута кўчатлари экилиши режалаштирилган.
Тўрақўрғон туманидан бошланган тадбирда вилоят ҳокими Шавкатжон Абдуразаков, вилоят ва туман сектор раҳбарлари, кенг жамоатчилик иштирок этишди.
Туман бўйича 2021 йил куз мавсумидан бугунги кунгача “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси доирасида 2 млн. 600 минг дона кўчатлар экилди. “Шоҳидон нурли диёри” ММТП ҳудудидаги 5,0 гектар майдонда “Яшил боғ” ташкил этилди ва 8,0 мингта дарахт экилди. Тошкент, Исвахон ва Чуст кўприк маҳалласи ҳудудида 3,5 гектар ер майдонда “Яшил жамоат парклари” барпо бўлди. Тўрақўрғон иссиқлик электр станцияси ишлаши ҳисобига ҳавога тарқалаётган зарарни камайтириш мақсадида ҳудуд атрофидаги 2,0 гектар ер майдонда “Яшил белбоғ” яратилиб, 7 минг 100 туп манзарали ва мевали дарахт кўчатлари экилиб, парваришланмоқда. Туман ҳудудига 2023 йил куз мавсумида 580 минг дона, яъни, Япон сафораси, Каталпа, Элдор сасна, Павлония, Қайрағоч, Клеон, Ясин каби 2 000 тупдан ортиқ кўчатлари экилади ва маҳалла фуқаролар йиғинларининг ҳар бирига 200 тупдан жами 13400 туп кўчатлар тарқатилади.