Пухта ҳозирлик мавсумда муаммо бўлмаслиги асоси
Кириб келаётган совуқ мавсуми ижтимоий соҳа объектлари ҳамда аҳоли хонадонларида беталофат ўтиши учун пухта ҳозирлик талаб этилади. Тўрақўрғон туманида ҳам бу борада ҳаракатлар эрта бошлаб юборилган.
Вилоят ҳокимлигидан бириктирилган вакил, вилоят прокурори Умирбек Мадраҳимов, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров иштирокида ўтказилган йиғилиш ана шу ишларни изчил давом эттириш мавзусида бўлди.
Ҳар битта маҳаллага туман ташкилотларидан бириктирилган масъул бошчилигида ФВВ, ички ишлар, МФЙ раиси биргаликда икки кун ичида тиббиёт, таълим тизими, аҳоли хонадонларидаги энг зарур муаммоларни аниқлаб чиқадилар. Булар сув, газ, иситиш, кўмир билан таъминланиш билан боғлиқ масалалардир.
Маълумот учун: туманда куз-қиш мавсумини ўтказиш учун штаб ташкил этилган ва у узлуксиз фаолият олиб боради.