Қўмондонлик-штаб ўқув машқлари ўтказилмоқда

Маълумки, табиий ва техноген хусусиятдаги фавқулодда вазиятлар ҳамда бошқа ҳолатларда аҳолининг ҳаракатланиши, ҳодисалар оқибатини  бартараф этишда кўриладиган чора-тадбирларни тарғибот қилиш мақсадида қўмондонлик-штаб ўқув машғулотлари ўтказиб борилади.

Тўрақўрғонда бугундан “Бошқарув органлари, ФВДТ ҳудудий ва функционал қуйи тизимларининг фавқулодда вазиятларни бартараф этиш бўйича ҳаракатлари” мавзусида ҳамкорликдаги ана шундай тадбир бошланди.

Тадбирда вилоят ФВБ бошлиғи, полковник Бунёд Эгамназаров, туман ҳокими-қўмондонлик штаби раҳбари Аҳрорбек Мансуров, сектор раҳбарлари, ҳамкор ташкилотлар масъуллари иштирок этишди.

Фавқулодда вазиятларда ҳаракатланишни ҳар ким, ҳар доим билиши зарур. Ўқув машғулотида ана шу жараёнлар амалий кўрсатилиб, ҳамкор ташкилотларнинг тайёргарлик ҳолати кўздан кечирилди.

Машғулотлар уч кун давом этади.