XALQ DEPUTATLARI TO’RAQO’RG’ON TUMANI KENGASHINING

Q A R O R I

 

“____” ___________2023 у.            To’raqo’rg’on  shaharchasi                 ______/_______-sonli

                                         

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат хокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, махаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлари жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5283-сонли Фармони ижросига мувофиқ ҳамда жорий йилнинг 5 июнь куни Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузурида ўтказилган видеоселектор мажлисида берилган топшириқларига ижросини таъминлаш бўйича туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3-чорак ижроси ҳақида

 

Тўрақўрғон туман иқтисодиёт ва молия бўлими томонидан тақдим этилган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, маҳаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлири жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5283-сонли Фармони ижроси юзасидан 2023 йил 3-чорак ижроси тўғрисидаги ҳисоботни кўриб чиқиб, халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгаши

 

ҚАРОР   ҚИЛАДИ :

  • Тўрақўрғон туман иқтисодиёт ва молия бўлими бошлиғи                      У.Аҳмедходжаевнинг тақдим этган Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2017 йил 13 декабрдаги “Маҳаллий давлат ҳокимияти органларининг молиявий эркинлигини ошириш, махаллий бюджетларга тушумларнинг тўлиқлигини таъминлаш бўйича солиқ ва молия органлири жавобгарлигини кучайтиришга оид қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги ПФ-5283-сонли Фармони ижросига мувофиқ маҳаллий бюджетнинг 2023 йил 3-чорак ижроси тўғрисидаги ахбороти маълумот учун қабул қилинсин.
  • Тўрақўрғон туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3-чорак ижроси тўғрисидаги ҳисоботи тасдиқлансин.

         Унга кўра, Тўрақўрғон туман маҳаллий бюджети даромадларининг                2023 йил 3-чорак аниқланган режаси  42 млярд 873 млн 543,0 минг сўмга белгиланганлиги ҳақиқатда тушумлар  43 млярд 175 млн 296,4 минг. сўмга  ёки аниқланган режага  нисбатан  100.7  фоизга ортиғи билан бажарилганлиги туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 9 ойлик ҳаражатлар режаси 275 млярд 991,9 млн сўм бўлиб, 278 млярд 402,5 млн сўм га ёки 100,9 фоизга молиялаштирилганлиги маълумот учун қабул килинсин.

  • Тўрақўрғон туман ҳокимлигининг, масъул ҳодимлари ва ташкилотларнинг эътибори бюджет маблағларидан мақсадли ва самарали фойдаланиш, бюджет интизомига риоя этилиши устидан назорат ва масъулиятни янада кучайтириш, маҳаллий бюджетга солиқлар ва бошка мажбурий тўловларнинг тўлиқ тушумини таъминлаш зарурлигига қаратилсин.
  • Туман иқтисодиёт ва молия бўлими Ҳукумат қарорлари билан тасдиқланган тадбирлар, дастурлар асосида ажратилган маблағларни тўлиқ молиялаштирилиши, жумладан, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Наманган вилоятига ташрифлари давомида берилган топшириқлар учун кўзда тутилган маблағларни тўлиқ молиялаштирилишини таъминласин ва ижросини қатъий назоратга олсин.
  • Туман Давлат солик иниспекциясига:

  • бюджет даромадлари тасдикланган прогноз режасини сўзсиз ошириб бажариш;
  • бюджет даромадлари тушумини узлуксиз бир маромда ундирилиши таъминлаш;
  • махаллий бюджетга қўшимча даромадлар тушумини таъминлаш, солиқ йиғувчанлигини ошириш ҳамда боқиманда қарздорликларни кескин камайтириш юзасидан зарур чораларни кўриш вазифалари топширилсин.

  • Туман ҳокимининг иктисодиёт ва тадбиркорлик масалалари буйича биринчи ўринбосарига туман худудида 2023 йил 3-чоракда амалга ошириладиган лойихаларни белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминлаш ҳамда мавжуд муаммоларини тезкор ҳал этиш юзасидан зарур чора-тадбирлар кўриш вазифаси юклатилсин.
  • Туман ҳокимлиги тегишлини мутасадди ташкилотлар билан биргаликда бюджет даромадларининг тасдиқланган кўрсаткичлари бажарилишини таъминласинлар, худуднинг солик солиш базаси кенгайтирилиши ва молиявий салохияти мустахкамланиши юзасидан зарурий чора-тадбирлар кўрсинлар, бюджет маблағларидан манзилли, мақсадли ва самарали фойдаланиши устидан катьий назорат ўрнатсинлар.
  • Туман ҳокимлиги молия бўлими (У.Аҳмедходжаев) Халқ депутатлари туман Кенгашига махаллий бюджетнинг ижроси юзасидан хар чоракда ахборот бериб борсин.
  • Ушбу қарорнинг ижросини назорат қилиш Халқ депутатлари Тўрақўрғон туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислохотларни амалга ошириш ва тадбиркорликни ривожлантириш масалалари бўйича доимий комиссиясига топширилсин.
  • Мазкур қарор ижросини назорати туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ё.Хўжамов ҳамда халқ депутатлари туман Кенгашининг маҳаллий бюджетни шакллантириш ва ижро этиш, иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш ҳамда тадбиркорликни ривожлантириш масалалари доимий комиссияси раиси Т.Босиджановлар зиммасига юклатилсин.
  • Мазкур қарор қабул қилинган кундан эътиборан кучга киради.

 

 

Халқ депутатлари туман Кенгаши раиси

 

 

А.Мансуров

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

 

2023 йил 3-чорак якуни билан Тўрақўрғон туман маҳаллий бюджетининг ижроси тўғрисида

МАЪРУЗА

Ассалому алайкум Ҳурматли Ахроржон Ахмадалиевич!

Ҳурматли Депутатлар, йиғилиш қатнашчилари!

 

Бугунги сизларнинг эътиборларингизга тақдим этилаётган маърузамиз                 туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3-чорак ижросини тасдиқлаш тўғрисида”ги қарор лойиҳасига бағишланган.

Туман маҳаллий бюджетининг 2023 йил 3-чорак даромадлари режаси киртилган ўзгартиришлар билан бирга 42 873,5 млн. сўмга белгиланганлиги ҳақиқатда тушумлар 43 175,3  млн. сўмга  ёки аниқланган режага  нисбатан 301,7 млн. сўмга ёки                  100.7  фоизга ортиғи бажаришга эришилди.

Ўз навбатида туман маҳаллий бюджет харажатларининг  2023 йил 9 ойлик якуни бўйича аниқланган режаси киртилган ўзгартиришлар билан бирга 275 млрд. 991.9 млн. сўмни ташкил этиб 278 млрд. 402.5 млн. сўмга ёки 100,9 фоизни ташкил этди.

Шу жумладан:

Мактабгача таълим сохасига 12 млрд. 563.7 млн.сўм;

Нодавлат мактабгача таълим 29 млрд. 181.5 млн.сўм;

Ҳалқ таълими сохасига 9 млрд. 928.2 млн.сўм;

Соғлиқни сақлаш сохасига 73 млрд. 559,3 млн. сўм;

Маданият сохаси учун  1 млрд. 325,5 млн. сўм;

Спортни ривожлантириш учун 6 млрд. 255.3 млн.сўм  

Бошқарув органлари харажатлари 25 млрд. 221,1 млн.сўм;

Ўз-ўзини бошқариш органлари харажатлари 3 млрд. 482,1 млн.сўм;

Ижтимоий нафақа харажатларига 71 млрд. 819,4 млн.сўм;

 

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2018 йил 5 апрелдаги “Мактабгача таълим тизимини янада рағбатлантириш ва ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги ПҚ-3651-сонли қарорини ижросини таъминлаш мақсадида туманимизда ташкил этилган давлат хусусий шерикчилик асосидаги (оилавий) мактабгача таълим муассасаларида 8400 нафар тарбияланувчилар тарбияланмоқда. Ушбу муассасаларга давлат бюджети маблағлари ҳисобидан 9 ой давомида                 29 181.5  млн.сўм маблағлар молиялаштириб берилди.

 

Туман махаллий бюджетидан ахолини ижтимоий қўллаб-қувватлаш мақсадида ишламайдиган бола парваришида бўлган ҳамда моддий жихатдан кам таъминланган оилаларга нафақа бўйича 2023 йил 9 ой давомида                                           71 млрд. 819,4 млн.сўм маблағлар молиялаштириб берилди.

 

Ташаббусли бюджет бўйича 3-чорак якунида 1-2-босқичларнинг ижроси қуйидагича амалга оширилди;

       2023 йил 1-босқич ташаббусли бюджет жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами ғолиб топилган 57 та лойиҳа учун 14 400.0 млн. сўм маблағлар йўналтирилди.

        Шундан:

            41 та лойихада қуёшли панеллар бўйича 7 580.2 млн. сўмлик маблағлар молиялаштирилиб бугунги кун холатига тўлиқ қуёшли панеллар муассасаларга ўрнатилди.

            11 та лойихада меъбел жихозлари ва товар сотиб олиш бўйича 4 080.0 млн. сўмлик маблағ молиялаштирилиб жихозлар бўйича шартномалари тўлиқ биржа орқали амалга оширилиб жихозлар муассасаларга етказиб берилган.

            4 та лойихада   мини стадион хамда қурилиш таъмирлаш ишлари учун 2 340.0 млн. сўмлик молиялаштириш ишлари якунланиб қурилиш таъмирлаш ишлари якунига етказилмоқда.  

           1 та лойида ичимлик суви тармоғи учун 400.0 млн сўмлик молияштирилган бўлиб, ХДНВК нинг ХДФУ қарорига асосан ташаббусли жамғармага қайта тикланди.

 

       2023 йил 2-босқич ташаббусли бюджет жамғармаси маблағлари ҳисобидан жами ғолиб топилган 8 та лойиҳа учун 8 881.0 млн. сўм маблағлар йўналтирилди.

        1 та лойихада меъбел жихозлари сотиб олиш бўйича 470.0 млн. сўмлик маблағ молиялаштирилиб берилди.

        1 та лойихада сув тармоғи тортиш харожатлари учун 1300.0 млн. сўмлик маблағ молиялаштирилиб берилди.

        1 та лойихада қурилиш таъмирлаш ишлари харожатлари учун 1050.0 млн. сўмлик маблағ молиялаштирилиб берилди.

        5 та лойихада ички йўлларни таъмирлаш харожатлари учун 4901.0 млн. сўмлик маблағ молиялаштирилиб берилди.

 

Эътиборингиз учун рахмат!