#Ташаббус
Янги йил байрами арафасида ОАВ вакиллари таклифи билан Наманган вилоятининг турли маҳаллаларида яшовчи 250 дан зиёд кам таъминланган оилалар фарзандлари учун совғалар ажратилди.
Вилоят ҳокимининг ташаббуси билан Намангандаги барча ОАВлари вакиллари ўзлари таниган, иш фаолияти давомида дуч келган эҳтиёжманд оилалар фарзандларига қувонч улашиш учун таклиф билдирдилар. Уларга янги совғалари, турли ширинликлар, оила рўзғори учун озиқ-овқат маҳсулотлари жамланмасидан иборат совғалар тайёрланди.
Наманган шаҳридаги “Баркамол авлод” спорт мажмуасида ушбу совғаларни ўз эгаларига топшириш жараёни катта шодиёнага айланиб кетди.
Тадбирда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашиб, йиғилганларни яқинлашиб келаётган янги йил байрами билан самимий муборакбод этди.
Шундан сўнг ҳар бир совға эгаларига ОАВ вакиллари иштирокида тантанали равишда тақдим этилди.
Тадбир давомида болажонлар учун Янги йил арчаси атрофида қувноқ дастурлар намойиш этилди.
Наманган вилояти ҳокимлиги ахборот хизмати