#Видеоселектор

Сув тежовчи технологиялар – афзал ва самарадор усул.

Тўрақўрғон тумани ҳокимлиги мажлислар залида Ўзбекистон Республикаси Президентининг “Қуйи бўғинда сув ресурсларини бошқариш тизимини такомиллаштириш ҳамда сув ресурсларидан фойдаланиш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида”ги Қарори мазмун-моҳияти ва ижросига бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Унда ҳудудлардаги студиялардан масалага даҳлдор вакиллар иштирок этдилар.

Йиғилишда Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов мазкур Қарор асосида қишлоқ хўжалигида сувдан тежаб-тергаб фойдаланишнинг омиллари ва самарадорлиги ҳақида тўхталди.

Хитой Халқ Республикасининг “Tianye plastic” компанияси директори жаноб Li Guo Dong томонидан қишлоқ хўжалиги соҳасида сув тежовчи технологияларни жорий этиш, томчилатиб суғориш лойиҳасини амалга ошириш бўйича кўргазмали тақдимот ўтказилди.

Таъкидлаш жоиз, “Tianye plastic” компанияси томчилатиб суғориш бўйича узоқ йиллик тажрибага эга. Ҳозирда 180 та давлат билан ҳамкорлик қилмоқда ва 2019 йилдан Наманган вилоятида ҳам иш олиб боряпти.

Тўрақўрғон туманида ўтган йили 1000 гектардан ортиқ майдон айнан ушбу компания технологияси асосида суғорилгани туфайли юқори ҳосилдорликка эришилиб, қўшимча даромад олинди.

Видеоселектор йиғилишида ҳар икки масала юзасидан иштирокчиларнинг савол ва мурожаатларига жавоблар қайтарилди.

Наманган вилояти ҳокимлиги Ахборот хизмати.