Халқ депутатлари Тўрақўрғон тумани кенгашининг сессияси бўлиб ўтди
Навбатдаги 53-сессияни Халқ депутатлари туман кенгаши раиси, туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров олиб борди.
Кун тартибидаги Тўрақўрғон туманида "Саховат ва кўмак" жамғармасидаги маблағларни мақсадли ва манзилли йўналтириш тўғрисида" туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Ёқубжон Хўжамов ҳисоботи эшитилди.
Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Қонунчилик Палатаси Кенгашининг ва Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати Кенгашининг 2023 йил 13 декабрдаги қўшма қарори ҳақида туман ҳокимининг ўринбосари Ҳакимжон Раҳимов маълумот берди.
"Ёшлар дафтари" юритуви ҳамда дафтар жамғармаси ҳисобидаги маблағларнинг мақсадли ва манзилли йўналтирилиши бўйича амалга оширилаётган ишлар натижадорлиги ҳақида туман ҳокимининг ўринбосари И. Парпиев, Ички ишлар бўлими жамоат хавфсизлиги хизмати томонидан 2023 йил 12 ой давомида амалга оширилган ишлар юзасидан ТИИБ ЖХХ бошлиғи Д. Яндашев, , Ўзбекистон Республикаси Президентининг тумандаги Халқ қабулхонаси томонидан 2023 йилдаги мурожаатлар билан ишлаш борасидаги ўрганишлар ҳақида етакчи мутахассис О. Ёқуббаевалар ҳам сўз олишди.
Сессияда кўрилган масалалар юзасидан тегишли қарорлар қабул қилинди.