Тадбиркорлар учун хорижий кредит линиялари бўйича тақдимот ўтказилди

Марказий банк бош бошқармаси ҳамда вилоятдаги тижорат банклари томонидан Тўрақўрғон тумани ҳудудидаги тадбиркорлик субъектлари иштирокида бугунги кунда банклардаги мавжуд хорижий кредит линиялари бўйича тақдимот ўтказилди. Унда хорижий кредит линиялари имконияти, иқтисодиётнинг турли соҳаларида лойиҳаларни молиялаштириш шартлари хусусида маълумотлар тақдим этилди.

Хусусан, вилоятдаги тижорат банклари вакиллари Жаҳон банки, Осиё тараққиёт банки, Ислом тараққиёт банки, Хитой тараққиёт банки, Корея Эксимбанки, Германиянинг бир қатор банкларининг кредит линияси орқали очилувчи имкониятлар ва шароитлар ҳақида батафсил маълумот берилди.

Учрашувда хорижий кредит линияларидан фойдаланиш истагида бўлган ишбилармонлар ўзларини қизиқтирган саволларга мутахассислардан атрофлича жавоб олдилар.

Тадбирда вилоят ҳокимининг биринчи ўринбосари А. Абдуҳамидов, Тўрақўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ё. Хўжамов иштирок этишди.