Тўрақўрғонни  янада ривожлантириш учун режалар кўп. Айниқса, аҳоли турмуш тарзига кўпроқ эътибор қаратиш, ижтимоий соҳани қўллаб-қувватлаш, кам таъминланган оилалардаги шароитларни яхшилаш ҳамиша долзарб бўлиб келган.

Бу ишларни амалга ошириш  эса иқтисодиётга, солиқ маблағларига боғлиқ. Агар уни қанчалик эртароқ тўпласак, режалар ижроси ҳам шунча тез бажарилади.

Туман ҳокими Аҳрорбек Мансуров раҳбарлигида сектор раҳбарлари иштирокида ўтказилган йиғилиш шу масалага бағишланди. Ташкилот ва корхоналарга ходимларнинг ер ва мол-мулк солиғини ундиришни бошлаш топшириғи берилди.

Шу билан бирга маҳаллаларда асосий кўчаларга кузатув камераларини ўрнатиш бўйича ҳам тавсиялар айтилди.