#Cайёр_қабул
👥 Сайёр қабуллар аҳоли муаммоларини тез ва сифатли ҳал этилишидаги омил
🔹Фуқароларни қийнаётган муаммоларни ҳал этишнинг самарали механизми ва усуллари жорий этилгани мамлакатимизда амалга оширилаётган ислоҳотларнинг устувор йўналишига айланди.
🧠Тўрақўрғон туманида Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги Наманган вилояти бошқармаси бошлиғи И.Хожиев, Тўрақўрғон тумани ҳокимининг биринчи ўринбосари Ё.Хўжамов ҳамда 4-сектор раҳбари Ш.Азбеков иштирокида сайёр қабул ўтказилди.
Унда Сарой, Катта қурама, Ўзбекистон ҳамда Қатағон маҳалла фуқаролар йиғинларидан жами 38 нафар фуқароларнинг протез-ортопедия маҳсулотлари ва реабилитация қилишнинг техник воситалари билан таъминлаш, ногирон фарзандини даволаниши учун моддий ёрдам олиш, ногиронлик белгиланиши ҳамда бошқа масалаларда мурожаатлари тингланди ва уларнинг аксарияти жойида ҳал этилди.
💻 Шу билан бир қаторда аҳолига Вазирлар Маҳкамасининг 2023 йил 10 ноябрдаги "Ижтимоий ҳимоя ягона реестри" ахборот тизими орқали кам таъминланган оилаларни аниқлаш ва уларга ижтимоий нафақалар тайинлаш бўйича электрон шаклда ариза беришни жорий этиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 596-сон қарори ҳақида атрофлича маълумотлар берилди.