Республика семинари
Бугун Наманган вилоятида деҳқон хўжаликларини ташкил этиш учун ажратилган майдонларда “Бир ҳудуд - бир маҳсулот” ҳамда кооперация тамойиллари асосида сердаромад ва экспортбоп экинларни оқилона жойлаштириш мавзусида ўтаётган Республика кўргазмали семинари Тўрақўрғон туманида давом этяпти.
Анжуман олдидан бу йилги деҳқончиликларга барака сўраб, жонлиқ сўйилди.
Семинарда Ўзбекистон Республикаси Президенти маслаҳатчиси Шуҳрат Ғаниев, Наманган вилояти ҳокими Шавкатжон Абдураззоқов қатнашмоқдалар.
Айни пайтда “Турсунбой Комилов” фермер хўжалиги дала шийпонида деҳқон хўжаликлари фаолиятини мувофиқлаштириш тизими билан танишилмоқда. Жумладан: - кооперация таркибидаги деҳқон хўжаликлари учун ташкил этилган маҳсулотлар ҳамда минерал ўғит, ёқилғи, кимёвий воситалар сақлаш омборлари;- ерга ишлов бериш ва уруғлик экиш техникалари ва агрегатлари парки; - ерларни экишга сифатли тайёрлаш ва плёнка остида эртаки картошка етиштириш агротехникаси;- кооперация қошида ташкил этилган қуритиш ва қадоқлаш мини цехида маҳсулотларни бозорга тайёрлаш ишлари ўрганиляпти.